Имом Термизий
824-892 yy.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Абу Исо Муҳаммад Термизий 824 йилда Термиз шаҳрининг Буғ қишлоғи (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани)да туғилган. Бутун ҳаёти ва фаолияти Термиз шаҳри билан чамбарчас боғлиқ бўлганлигидан Имом Термизий номи билан танилган. 
Имом Термизий ёшлигиданоқ Термиз, Самарқанд, Марв ва Марказий Осиёнинг бошқа йирик шаҳарларида машҳур уламолар ва муҳаддислар асарларини қунт билан ўрганди. Кейинчалик Балх ва Ҳайратон шаҳарларидаги  илм аҳллари билан ҳамкорлик қилди.
Имом Термизий 26 ёшидан бошлаб Макка ва Мадина, Ироқ, Хуросон шаҳарларида сафарларда бўлиб, муҳаддислар, уламолардан таҳсил олди, илмий мажлисларда иштирок этди. У ўз даврининг  машҳур муҳаддислари: Имом Бухорий, Абдулҳамид Кеший, Имом Муслим ибн Ҳажжож, Абу Довуд, Қутайба ибн Саидлардан таҳсил олди. 
У ўнлаб илмий асарлар яратди. Уларнинг орасида ишончли ҳадислар тўплами «Ал-Жомеъ»  асари катта аҳамиятга эга. Ушбу асар «Сунану Термизий» деб ҳам юритилади. Асарнинг афзаллиги унинг оддий, тушунарли тильда баён қилингани ва ҳар бир киши ундан бемалол фойдалана олишидадир. 
Ислом уламолари Имом Термизийнинг номини Имом Бухорий билан ёнма-ён қўядилар. Икки аллома бир-бирларини таниганлар ва муҳаддислик бобида хизматларини ўзаро эътироф этганлар.
Имом Термизийнинг Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудида жойлашган мақбараси мустақиллигимиз шарофати билан батамом қайта қурилиб, алломанинг юксак мақомига муносиб замонавий, гўзал ва муҳташам ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қарори билан 2019 йилда Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолият кўрсата бошлади.

ФИЛИМЛАР
Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий
Имом Термизий ҳақларида
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳи
АУДИОЛАВҲАЛАР

Имом Термизий ҳаёти ҳақида

ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ
Ҳаким Термизий