Ад-Доримий
797-869 yy.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ат Тамимий ас-Самарқандий - ҳадис билағони, имом, ҳофиз, шайх ул-ислом. Бону Дорим ибн Малик авлодидан бўлганлиги сабабли шундай нисбуга эга бўлган.

Тўлиқ исми: Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳман ибн ал-Фадл ибн Баҳром Бонулик Дорим ибн Малик ибн Ханзала ибн Зайд Манат ибн Тамим.

Ад-Доримий 797 йил Самарқанд шаҳрида дунёга келган, Хуросон, Шам, Ироқ, Миср, Хижоз ва бошқа кўплаб мусулмонлик мактабларида таҳсил олган. Юзлаб мусулмон олимларидан дарс олган ва ан-Надр ибн Шамий, Ваҳба ибн Жарира, Абу Нуайма ал-Исфаханий ва бошқаларнинг ҳадисларини етказган.

Ўзининг чуқур билими сабабли ад-Доримий бутун мумсулмон оламида машҳур бўлган ва ўша вақтларнинг кўплаб таниқли уламолари ундан дарс олишган, жумладан, Муслим ибн ал-Хажаж, Абу Исоот-Термизий, Абу Довуд, ал-Баззор, Абу Зура ар-Розий, Абу Хатим ар-Розий, Аҳмад ибн Ханбал, Исо ибн Умар ибн ал-Аббос ас-Самарқандий ва бошқа кўплаб  мусулмон уммаларининг буюк уламолари.

Имом Доримий Марв шаҳрида 896 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни етмуш ёшни қарши олиб, вафот этган. Арафа - Жума кунида дафн қилинган.

Асарлари рўйхати

•          “Тафсир ал-Қуръан ул-Карим”

•          “Сунан ад-Доримий” (“Муснад ад-Доримий”)

ФИЛИМЛАР
АУДИОЛАВҲАЛАР
ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ