Шамсиддин Бобохонов
1937-2003 yy.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили Тошкент чет тиллар институти инглиз тили факультетини тамомлаган. 
1962-1966 йиллари Мисрдаги Ал-Азҳар университетида ўқиган. 1973 йили Россия Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида араб филологияси йўналиши бўйича номзодлик ишини ёқлаган. 
1975-1982 йиллари Тошкент ислом институти ректори, 
1982-1989 йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси лавозимларида фаолият юритган. 
1985 йилда Иордания Қироллик академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган, 1989-1994 йиллари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган.
Унинг муаллифлигида «Ҳадис илмининг пешволари», «Сўнмас зиё», «Мусулмонлик асослари», «Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон»каби асарлар чоп этилган. 
1994 йилдан 2003 йилгача дипломатия соҳасида хизмат қилиб, Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони ҳамда ўриндошлик асосида Жазоир, Иордания, Кувайт, Баҳрайн каби давлатларда Ўзбекистоннинг элчиси бўлган.
2003 йили Тошкентда вафот этган.

ФИЛИМЛАР
АУДИОЛАВҲАЛАР
ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ