
ТАРЖИМАИ ҲОЛ
1858 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Абдулмажидхон Эшон ўз даврининг таниқли олими, обрўли фақиҳи, Мўйи Муборак мадрасасининг мударриси бўлган. Эшон Бобохон аввал Бухородаги Мир Араб, кейинчалик Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаларида таҳсил олган.
Ўқишни тугатгач, бир неча йил Мўйи Муборак мадрасасида мударрис ва Тилла Шайх масжидида имом хатиб сифатида фаолият юритган. Умрининг охиригача билимини тинимсиз оширишга ҳаракат қилиб, тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ илмлари билимдони бўлиб етишган, ўз даврининг атоқли уламоси ҳисобланган.
Эшон Бобохон Баҳоуддин Нақшбанд таълимотини пухта ўрганган, нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бўлган. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкил этилиб, Эшон Бобохон бошқарма раиси, муфтий этиб сайланган. Шайх Эшон Бобохоннинг диний бошқармага раҳбарлиги даврида: собиқ Иттифоқ мусулмонлари вакилларининг ҳаж сафарига боришлари йўлга қўйилди; Мир Араб мадрасаси қайтадан фаолият бошлади; диний бошқарманинг кутубхонасига асос солинди; хорижий мусулмон давлатлари билан дўстона алоқалар ўрнатилди.
Эшон Бобохон 1957 йили Тошкентда вафот этган. Ҳазрати Имом мажмуасидаги Абу Бакр Қаффол Шоший қабри яқинига дафн этилган.
Ўзбекистоннинг илк муфтийси шайх Эшон Бобохон ибн Абдул Мажидхон
ШАЙХ ЭШОН БОБОХОН ИБН АБДУЛМАЖИДХОН
Аллома Эшон Бобохон Ҳазратларининг шижоатлари.
Шайх Эшон Бобохон ибн Абдул Мажидхон