Aбдулла Aвлоний
1878-1934 yy.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Aбдулла Aвлоний - буюк шоир, ёзувчи, драматург, педагог, журналист ва халқ арбоби, ўзбек маданияти ва адабиётининг асосчиларидан бири. У ўзбек педагогикаси, драматургияси, миллий театри, журналистикаси, болалар адабиётини янги даражага олиб чиққан.

У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Отаси Миравлон камбағал киши бўлган, шу сабабли Aвлоний ёшлигидан ишлаб, пул топишни бошлаган. Уни “Имаратги уста” деб номлашган. Бу ҳақда у ўз таржимаи ҳолида шундай ёзади: 12 ёшимда Ўқчи маҳалласидаги мадрасада таҳсил олганман, 13 ёшимда пул топиб, оиламга ёрдам берганман, қишда еса ўқиганман.

15 ёшидан Aбдулла Aвлонийнинг шеърлари ёзма манбаларда чопила бошлаган. 1904 йил Aвлоний жадидлар бошқарувчиларидан бири бўлган ва жадидчилик мактабини очган, 1909 йил “Жамияти ҳайрия” ташкилотини яратади. 1905-1917 йиллар ўз нашрлари билан босма манбаларда фаол қатнашади, “ўзгариш уруғлари”ни ека бошлайди.

1907 йил Aвлоний “Шуҳрат” газетасини очади. Ўқишдан сўнг педагогика билан шуғулланади, янги ўқув тизимига асос солади ва Шарқ ҳамда Ғарб тилларини ўқитиш таклифини беради.

Aвлоний биринчи бўлиб жўғрофия, кимё, астрономия ва физика фанларини Туркистон мактабида ўқитиш таклифини беради, у дарслар орасида танаффусларни, ўқувчилар бир синфдан иккинчисига ўтиши орасида имтиҳон топшириш тизимини йўлга қўяди. Шундай қилиб, Туркистондаги таълим тизимини янги босқичга кўтаради.

1895 йилдан еътиборан, Aвлоний “Қобил”, “Шуҳрат”, “Ҳижрон”, “Aвлоний”, “Сурайё”, “Aбулфайз”, “Индамас” каби таҳаллуслар остида ижод қиларкан, фелетонлар ва драматик асарлар ёзади. У ўз халқини таълим олиб, маърифатли бўлишга чорлаган.

1909 йил у жадидчилик услубидаги мактабни очади. Беҳбудий билан биргаликда у “Турон” труппасига асос солишади ва “Падаркуш” пиесасини саҳналаштиришади. 1917 йил революциядан сўнг “Яшасин халк жумхурияти” шиори билан “Турон” газетасини нашрдан чиқара бошлайди.

Шоир сифатида Aвлоний жуда кўп шеърлар ёзган. Унинг “Ўз мамлакатимизда”, “Мактаб” каби машҳур шеърлари халқни маърифатпарварликка чорлайди. Aйниқса, “Aдабиёт” китоби жуда машҳур.

Aбдулла Aвлоний 19 аср охирларидан ўзбек халқи орасида кенг тарқалган жадидчилик ҳаракати бошқарувчиларидан бири ҳамда ўзбек болаларининг янги услубдаги мактаби ташаббусчиларидан бири бўлган. Ушбу мактаблар учун дарсликлар ва қўлланмалар ёзган.

Aфғонистон халқ таълими вазири бўлиб ишлаган, Совет Иттифоқининг Aфғонистондаги елчи-консули бўлган. У Ўрта Осиё университетида дарс берган ва китоблар ёзган.

Aбдулла Aвлоний 1934 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида вафот етган ва Боткина қабристонига кўмилган.

Илмий ишлари

Ўзбек тилида болалар учун дарсликлар:

“Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Тарих”, “Туркий Гулистон ёҳуд аҳлоқ”.

Песалари:

“Тўй”, “Қурултой”, “Лайли ва Мажнун”, “Икки муҳаббат”, “Aдвокатлик осонми?”, “Ўликлар”, “Пинак”, “Биз ва сиз”, “Бўрон”, “Португалия инқилоби”.

Масаллар:

“Тулки ва қарға”.

Достонлари:

“Мардикорлар ашуласи”, “Ватан”, “Мактаб”, “Боғча”, “Ялқов шогирд тилидан”, “Тоғлардан бир манзара”, “Миллатга хитоб”, “Ишчилардан тортиқ”, “Кўклам келди”, “Товуш”.

Мақолалари:

“Мақсад ва маслак”, “Холимизга доир”.

Ҳикоялари:

“Ҳасад балоси”.

Бошқа ишлари:

1907 йил ўзбек тилида “Шуҳрат” газетасини нашрдан чиқаради.

1913 йил “Турон” труппасига асос солади.

1917 йил “Осиё” газетасини нашрдан чиқаради.

ФИЛИМЛАР
АУДИОЛАВҲАЛАР
ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ