Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон
1897-1938 yy.

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (Юнусов) 1897 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб мадрасада (1908—12), сўнгра рус-тузем мактабида (1912—14) тахсил олган. Шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926) ва «Соз» (1935) тўпламларида, шунингдек, турли газета ва журналларда эълон қилинган. 20-йилларда ёзган «Ойдин кечаларда», «Қор қўйнида лола», «Новвой қиз» сингари ҳикоялари ўзбек адабиётидаги лирик насрнинг дастлабки мумтоз намуналаридир. «Кеча ва кундуз» (1936) романи ҳамда «Ёрқиной», «Халил фаранг», «Ўлдирувчи» (1921), «Севги ва салтанат», «Чўпон севгиси» (1922) каби песалари ҳам бор (бу асарларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган). Унинг таржимасидаги У. Шекспирнинг «Ҳамлет» трагедияси ўзбек таржима санъатининг шоҳ намунаси ҳисобланади.
У 1938 йил 14 июл куни ҳибсга олиниб, кўп ўтмай, Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланган. Вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва «Мустақиллик» ордени (1999) берилган.

ФИЛИМЛАР
"КУНДУЗСИЗ КЕЧАЛАР" АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН ҲАҚИДА СПЕКТАКЛ
АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН
АУДИОЛАВҲАЛАР
ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ
АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОН
Кеча ва кундуз (роман)