
ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Хоразмийнинг замондоши ва ҳамкори Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир Фарғоний ўрта асрлар илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган олимлардан бири ҳисобланади. У астрономия, математика ва география соҳаларида фаолият юритган. ИХ асрнинг биринчи ярмида Фарғоний халифа Мамун асос солган Бағдоддаги «Байтул ҳикма» Муҳаммад Хоразмий ва бошқа олимлар билан илмий тадқиқотларда иштирок этган.
Бағдодда ўша давр учун энг илғор ускуналар билан жиҳозланган иккита обсерватория қурилган бўлиб, уларнинг бирида Аҳмад Фарғоний иқтидорли математик ва астроном Хоразмий раҳбарлигидаги олимлар билан бирга Ер меридиани, Ернинг айланасини ўлчашда, минглаб сайёралар ва юлдузларнинг координатларини ўз ичига олган Зиж (жадвал) тузишда қатнашган.
ИХ асрнинг ўрталарида Аҳмад Фарғоний Қоҳирага келади. У Нил дарёсидаги Равзо оролида дарёдан оқиб ўтадиган сув ҳажмини ўлчаш имконини берадиган «Миқёсул жадид» ускунасини, яъни ниломерни барпо этади. Ниломер ёрдамида Нил дельтасида олиб бориладиган деҳқончилик ишларининг истиқболлари белгиланган, яъни тошқинлар ёки қурғоқчиликлар аввалдан ҳисоб қилинган. Ниломер Асвон тўғони қурилгунгача, яъни ХХ асрнинг етмишинчи йилларига қадар фаолият кўрсатган. Мисрда Фарғоний устурлаб асбобини ясаган ва устурлабдан фойдаланиш қоидалари рисоласини ёзган.
ХИИ асрда испан олимлари Герардо ва Иоанн Фарғонийнинг «Астрономия асослари» асарини арабчадан лотин тилига таржима қилишди ва «Алфраганус астрономи» номи билан нашр этдилар. Шу санадан эътиборан Фарғоний Европада Алфраганус номи билан машҳур бўлиб қолди. Унинг лотин ва бошқа ғарб тилларига таржима қилинган асари Ғарбий Европада тўрт юз йил давомида фалакиёт илмидан асосий қўлланма бўлиб келди. Жумладан, ХВ асрда Европада яшаган машҳур олим Иоанес Мюллер (Жоҳаннес Региомонтанус, 1436 – 1476й.) талабаларга маъруза ўқишда «Астрономия асослари»дан фойдаланган.
Фарғонийнинг астрономик ҳисоб-китоблари унинг география соҳасидаги изланишлари билан бевосита боғлиқ бўлган. Шунинг учун "Осмон ёритиқичлари" ва "Юлдузлар илми" тўпламининг сўнгги саҳифаларида олим географик объектларни етти иқлимга мос равишда тақсимлаб, аниқ координаталарини келтиради. Илмий фаолияти давомида Фарғоний Ернинг шар шаклида эканини математик ҳисоб-китоблар воситасида исботлади, 22 июннинг йилнинг энг узун ва 23 декабрнинг – энг қисқа куни эканини аниқлаб берди, қуёш сатҳида доғлар борлигини кузатди ва 832 йилда рўй берган зилзилани аввалдан айтиб берди. Христофор Колумб 1492 йилда «Санта Мария» номли кема етакчилигида учта кема билан дунё океанлари оша қилган саёҳати давомида Фарғонийнинг харитасидан кенг фойдаланганлигини алоҳида эътироф қилган.
ХВИ асрга келиб Ғарбий Европа астрономлари уюшмаси Фарғонийнинг илм-фан ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф этиб, Ойдаги кратерларнинг бирига «Алфраганус» номини беришга қарор қилди. 1998 йили УНEСCО ҳамкорлигида Аҳмад Фарғонийнинг 1200 йиллиги кенг нишонланди. 2007 йилда Мисрнинг пойтахти Қоҳира шаҳрида, машҳур ниломернинг ёнгинасида Аҳмад Фарғонийга ҳайкал ўрнатилди.
Аҳмад ал Фарғоний — буюк астроном
Аҳмад Фарғоний