Муҳаммад ибн Нажиб Бақрон
12-13 asr

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Муҳаммад ибн Нажиб БақронТуса (ҳозирги Эрон) шаҳрида таваллуд топган ХИИ-ХИИИ аср олимидир.
Унинг асосий илмий ишлари Нишопур шаҳри ва Хоразмшоҳ Ануштегин Журжоний давлати билан боғлиқ.
«Жаҳоннома» — дунё харитаси саналиб, Нажиб Бақрон томонидан форс тилида ёзилган асар ҳисобланади.
Дунё харитаси Нажиб Бақрондан Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмдорига ҳадя сифатида тақдим этилади. Ушбу харита бугунги кунда сақланмаган, фақатгина шарҳда келтирилишича, «Жаҳоннома» деб юритилади. Бу хаританинг яна бир афзаллиги градус тармоғи (параллель ва меридиан чизиғи), шунингдек, давлат чегаралари кўрсатиб ўтилган. «Жаҳоннома»да 600 дан ортиқ жўғрофик объектларнинг номлари қайд этилган. «Жаҳоннома» одамлар яшайдиган Ер, денгиз, кўл, дарё, тоғ, саҳролар ва фойдали қазилмалар ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Нажиб Бақроннинг «Жаҳоннома»си рус тилига таржима қилинган ва Москвада 1964 йили нашр этилган.

ФИЛИМЛАР
АУДИОЛАВҲАЛАР
ФОТОГАЛАРEЯ
ЭЛЕКТРОН КИТОБЛАР НУСХАСИ