Лойиҳа ҳақида
Заминимиз азалдан буюк алломалар, мутафаккирлар, ўз замонасидан ўзиб кетган даҳолар юрти бўлиб келган. Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Абу Бакр Қаффол Шоший, Абу Мансур Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Абулмуин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий... номларининг ўзи бир китоб бўлади. Бири калом илми устози, бири фалак тоқига нарвон қўйган забардаст олим, бошқаси амалий тиббиёт отаси, бири калом илми дурдонаси, яна бири муҳаддислар султони. Шарқ ва ғарб дунёсида ўзига хос алоҳида ҳурмат ва эътиборга сазовор ҳамда мусулмон юртлари ичида бизга фахр бағишловчи буюк аждодларимиз жуда бисёр. Ушбу илмий-маърифий порталга буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти, илмий мероси ҳақидаги маълумотлар, уларнинг фаолиятига оид чоп этилган китобларнинг электрон нусхалари, фильмлар ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган маълумотлар жойлаштириб борилади.